Қирғиз-тожик чегарасидаги можаро қурбонлари сони 84 нафарга етди. Қирғизистонда мотам эълон қилинди. Тожикистон қирғиз томонини «қуролли тажовузда» айблади, Қирғизистон эса «мамлакат ҳудудий яхлитлигига тажовуз» деб эълон қилди. РФ президенти давлат раҳбарлари билан музокаралар ўтказди.
Қирғизистон ва Тожикистон яна бир-бирини ўт очишни тўхтатиш талабини бузганлик, ҳудудларни ўққа тутиш ҳамда провокацияларда айблади, бироқ кун охирига келиб отишмани тўхтатишга келишиб олди. Қирғизистон томони 24 киши ҳалок бўлгани ва 129 киши яраланганини маълум қилди. Жапаров мурожаат билан чиқди.
Қирғиз-тожик чегарасидаги можаро давом этди. Қирғизистон 136 мингдан ортиқ фуқаросини эвакуация қилди, 87 киши жабрланган. Ўзбекистонликлар қирғизларга нон тарқатаётгани айтилмоқда. Тожикистон эса қирғиз томони жанговар вертолётлар ва учувчисиз учиш аппаратлари ёрдамида ҳужум қилаётганини билдирган.
27 январь куни кечқурун Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида оғир ўқотар қуроллар қўлланган ҳолда қуролли тўқнашув содир бўлди. Тўқнашувлар бир неча соат давом этди, сўнгра шу тунда ҳам томонлар ўт очишни тўхтатиш тўғрисида келишиб олдилар. Қирғизистон томонидан 11 ҳарбий яраланган. Тожикистон томонида қурбонлар бор — маҳаллий аҳоли ва тез ёрдам ҳайдовчиси. Яна тўрт нафар тинч аҳоли ва олти нафар ҳарбий жароҳатланган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг